Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан 2024 йилда Олмазор туманида жойлашган Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига ўтказилган мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган.

Вазирлик Омбудсман тақдимномасига жавобан Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасининг назорат режаси ишлаб чиқилиб, камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф этилишини маълум қилан эди.
Айни кунларда Омбудсман томонидан киритилган таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатларнинг ижроси бўйича тақдим этилган маълумотлар, кейинги мониторингда қайта текширилмоқда.
Шу сабабдан Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ушбу шифохонага қайта мониторинг ўтказган. Аниқланишича, Омбудсман тақдимномасида келтирилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида шифохонага Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Лаборатория, физиотерапия кабинетига тиббий жиҳозлар ва рентген аппаратлари берилган.
Шунингдек, 2025 йилга назорат ўтиш пункти ва қозонхонани таъмирлаш учун 1 млрд 300 млн сўм маблағ ҳамда юмшоқ жиҳоз ва кийим-кечаклар учун 371 млн сўм ажратилган.
Фактлар текширилгач, муассасадаги беморларга яратилган яшаш ва овқатланиш шароитлари ва дори-дармон таъминоти ўрганилди. Ташриф давомида 2014 йил 2 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Психиатрия даволаш муассасасида мажбурий даволашда бўлган беморларнинг овқатланиш ва ашёвий таъминоти меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг овқатланишга оид талаблари бузилгани аниқланган.
Шунингдек, мажбурий даволаниш ўтаётган айрим беморларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги аниқланди ва тегишли чоралар кўрилиши белгиланди. Мониторинг натижалари юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилиши таъминланмоқда.



