Сўнгги янгиликлар
Хизмат итлари ҳақида нималарни биласиз?
1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
Хивада хусусий боғча раҳбари томонидан бола жароҳатланди
Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди
Туркиянинг Сардис ва Бинтепе Лидия тепалиги ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилди
Ботир Зокиров стипендияси таъсис этилади
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «маргимуш қабристони» тўғрисидаги хабарлар ростми?
Тарих ва табиат уйғунлашган шаҳар: Эгей минтақасининг сирли хазинаси Дидим ҳақида
Хизмат итлари ҳақида нималарни биласиз?
Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ҳамда кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пресс-тур ўтказилди.

Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун бўлиб ўтган пресс-турда носоғлом турмуш тарзини кечираётган, ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ва профилактика қилиш мақсадида, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида «Хавфсиз оила» дастури амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек,Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида 1 215 та носоғлом муҳитда яшовчи оила аниқланган бўлиб, улар орасида гиёҳвандликка ружъу қўйганлар, руҳий касаллар, фарзандини тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар, спиртли ичимликка ружъу қилганлар, ажрим ёқасига келиб қолганлар, ҳуқуқбузарлик содир этганлар ва мунтазам дарс қолдирувчи болалар мавжуд бўлиб шу йилнинг 1 май кунидан бошлаб «Хавфсиз оила» тадбирига старт берилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бош бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинган. Алоҳида тоифадаги оилаларни манзилли ўрганиш давомида аниқланишича, 615 та оилани муаммоси йўқлиги, бироқ 600 та оиланинг муаммоси мавжудлиги маълум бўлган. Улар 15 июль куни Тошкент шаҳрида алоҳида тоифага мансуб, ажрим хавфи остида турган оилавий муҳити оғир оилалар билан ишлаш тизимини ташкил этиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлар тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан юқорида келтирилган оилалар мутассади ташкилотларга бириктирилгани маълум бўлди.
Энг асосийси шундаки, ишлар ҳар бир оила аъзоси ва муаммоси бўйича комплекс ёндашув асосида олиб борилиши натижасида оилалар мустаҳкамлиги сақланиб, ажримлар камаймоқда, болалар хавфсиз ва соғлом муҳитда ўсмоқда, аҳолининг ижтимоий барқарорлиги ва фуқаролик фаоллиги ортиб бормоқда.
Шунингдек Тошкент шаҳар шаҳар ҳокимлиги кўмагида Яшнобод туманидан 3 гектар майдон ажратилган бўлиб ва у ерда Кинология хизматининг янги қурилган маъмурий ҳудуди жойлашганлиги ва у ердаги хизмат итлари журналистлар эътиборини тортди.
Ҳудудда 9 та замонавий бино ва иншоотлар, хизмат итларини сақлаш, тайёрлаш, овқатлантириш ва ветеринария хизмати учун барча зарур шароитлар яратилган. Хусусан:
• 100 бош хизмат итини сақлаш учун махсус волерлар, хизмат итларини сайр қилдириш ва «Wоркоут» майдонлари;
• Назорат ўтказиш жойи, асосий бино (2 қаватли, замонавий техника ва жиҳозлар билан), спорт зали, ўқув хоналари, ошхона, мажлислар зали, музей, навбатчилик бўлими;
• Хизмат итларини чўмилтириш, овқат тайёрлаш, изолятор ва ветеринария хизмати учун алоҳида бинолар;
• Ҳамма шароитларга эга автотураргоҳ, омборхона, лаборатория ва бошқа хизмат хоналари.
Янги кинология мажмуаси нафақат замонавий шароитлари билан, балки юқори натижадорлик билан ажралиб туради. 2025 йилнинг олти ойи давомида кинология хизмати ҳодимлари 1 762 маротаба воқеа жойига хизмат итлари билан чиқиб, жиноятчиликка қарши курашда фаол иштирок этди. Жумладан, 200 та жиноят фош этилишида хизмат итлари ёрдам берди.
Шунингдек, кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 900 та оммавий тадбир, спорт ҳамда маданий-ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Тошкент шаҳар кинологлари халқаро ва миллий кўргазмаларда ҳам юқори натижалар кўрсатмоқда. Масалан, «Халқаро итлар» ва «Миллий итлар» кўргазмаларида ходимлар хизмат итлари билан фахрли 1-ўринни эгаллаб, диплом, эсдалик совғаларига сазовор бўлишганлигига гувоҳ бўлдик. Тадбир давомида ОАВ вакиллари жараёнга оид ўзларини қизиқтирган саволлар бериб мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.



