Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
Ўзбекистонда касб ўрганиш имкониятлари кенгаяди: интернет орқали бепул видеодарслар жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган тақдимотда интернет орқали бепул видеодарслар, "касб ваучерлари" ҳамда электрон платформалар асосида янги тизимни жорий этиш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги ташаббуслар тақдимоти билан танишди.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида банклар маҳаллаларга боғланган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Бу давр мобайнида 3 миллиондан ортиқ фуқаро даромадли меҳнатга жалб этилган. 1 июль ҳолатига кўра, камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, ишга қабул қилиш жараёнларида ахборот технологиялари етарлича қўлланилмаётгани ва амалдаги қонунчилик нормалари айрим тадбиркорлик субъектлари, айниқса, кичик корхоналар учун мураккаблик туғдираётгани қайд этилди. Ҳозирги талаблар иш берувчиларни вакансиялар ҳақида очиқ маълумот беришга ундамайди. Бу эса меҳнат бозорини самарали таҳлил қилиш ҳамда касбий таълим йўналишларини тўғри аниқлаш имкониятини чекламоқда.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган янги режага кўра, меҳнат органлари жазо қўлловчи эмас, балки ҳамкорликка асосланган хизмат кўрсатувчи тузилмага айлантирилади.
Хусусан, иш берувчилар томонидан вакансиялар ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки номзодларни ишга қабул қилмаслик учун белгиланган жазо чораларини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу орқали бандлик органлари ҳаққоний маълумотларни йиғиб, фуқароларни тегишли иш ўринларига йўналтиради. Иш берувчи эса ўз эҳтиёжи асосида қарор қабул қилади.
Янги тизимни амалга ошириш учун махсус электрон платформа яратилиши кўзда тутилган бўлиб, у аввало Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилади ва кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб татбиқ қилинади.
Шунингдек, малакали мутахассислар етишмовчилиги мавжуд соҳалар касбий таълимнинг устувор йўналишига айлантирилиб, мақсадли тайёргарлик ишлари ташкил этилади. Хусусий сектор вакиллари Касбий кўникмалар марказлари фаолиятига жалб этилади, айрим марказлар эса муайян соҳалар бўйича ихтисослаштирилади.
Мутасаддиларга касбий таълимни уч босқичли тизимга ўтказиш, интернет орқали бепул видеодарсларни йўлга қўйиш ҳамда ишловчи фуқаролар учун "касб ваучери" орқали қайта тайёргарлик ёки малака ошириш имконини яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Президент таъкидлашича, малакали кадрлар тайёрлаш – мамлакатда ишсизлик ва камбағалликни камайтиришнинг энг муҳим омилларидан биридир.



