Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 2024 йил декабридан буён биринчи марта пасайди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, захиралардаги активларнинг умумий қиймати 48,55 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 1,11 миллиард долларга ёки 2,24 фоизга камдир. Июнь ойида олтин-валюта захиралари ҳажми 49,66 миллиард долларни ташкил этганди.
Олтин захиралари бир ойда 763 миллион долларга ошиб, 38,42 миллиард долларга етиб қиймат жиҳатидан рекорд янгилади. Бу олтин захираси физик ҳажмининг ошиши (11,4 миллиондан 11,7 миллион трой унциясигача) ҳисобига юз берди.
Июнь ойида Ўзбекистоннинг валюта захиралари 1,88 миллиард долларга камайди. Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар ҳажми эса 708,8 миллион долларга ошди.
Халқаро олтин кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил бошидан бери дунё бўйича энг кўп олтин сотган давлат сифатида қайд этилди. Мамлакат ярим йил ичида қарийб 27 тонна олтин экспорт қилган.
Яқин Шарқдаги янги геосиёсий тарангликлар олтиннинг стратегик аҳамиятини янада оширди. Чунки кўплаб марказий банклар қимматбаҳо металлни ўз захираларини сиёсий хатарлардан ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўради.