Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг халқаро кредит рейтинги BB даражасига кўтарилди
«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли халқаро кредит рейтингини ББ (барқарор) даражасигача кўтарилганлигини қайд этди.
Жамият сўнгги йилларда молиявий барқарорлик, самарали бошқарув тизими ва стратегик йўналишлардаги юқори натижалари билан халқаро рейтинг агентликлари эътиборини тобора қозонмоқда. Бу эса унинг халқаро молия бозоридаги нуфузи ва ишончли имиджини янада мустаҳкамламоқда.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида биринчи бўлиб «Fitch Ratings» агентлигидан «ББ-» даражасидаги халқаро рейтингни олган эди. 2020 йилда ушбу кўрсаткич мустаҳкамланиб, компания Б+ (барқарор) даражасигача баҳоланган. 2021 йилда эса муваффақиятли молиявий бошқарув, барқарор ўсиш суръатлари ва ижтимоий-ташкилий барқарорлик туфайли жамиятнинг рейтинги ББ- (барқарор) даражасигача кўтарилган.
Шу билан бирга, 2025 йил 1 июль куни жамиятнинг халқаро кредит рейтинги яна бир поғона юқорилаб, ББ (барқарор) даражасигача баҳоланди. Албатта, бу муваффақиятда ҳукуматнинг компанияни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил сиёсати ҳал қилувчи омиллардан бири бўлди.
Мазкур натижа, ўз навбатида, компания бошқарувининг такомиллашиб бораётгани, молиявий ресурслардан самарали фойдаланилаётгани, инвестициявий лойиҳаларнинг оқилона ташкил этилаётгани ҳамда фаолиятда шаффофлик тамойилларига қатъий риоя қилинаётганидан далолат беради.
Бундан ташқари, рейтинг баҳосининг юқорилаши Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингдаги ижобий ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ бўлиб, мамлакат иқтисодиётига нисбатан халқаро ишончнинг мустаҳкамланаётганини тасдиқлайди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, стратегик бошқарув ёндашувлари ва барқарор ривожланишга қаратилган режалар халқаро молиявий институтлар ҳамда инвесторлар ўртасидаги ишонч муҳитини янада кучайтирмоқда.
Айтиш жоизки, мамлакатимиздаги кўплаб банклар ва йирик корпорацияларнинг узоқ муддатли эмиттент кредит рейтинглари ББ даражасида барқарорлигича қолмоқда. Бироқ «Ўзбекгидроэнерго» АЖ қисқа муддатли ва якка тартибдаги рейтинг кўрсаткичлари бўйича юқори баҳоланиб, «Fitch Ratings» агентлиги томонидан энг яхши натижа қайд этган компаниялар қаторида «Топ 3» рўйхатига киритилди.
Бу муваффақиятга компаниянинг ички бошқарув механизмларини такомиллаштириш, хатарларни олдиндан аниқлаш ва самарали бошқариш, харажатларни оптималлаштириш, шунингдек, энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари замин яратди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу рейтинг «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг нафақат мамлакат энергетика тизимидаги етакчи мавқеини янада мустаҳкамлайди, балки гидроэнергетика соҳасида халқаро молия бозорларидаги ишонч ва нуфузнинг юксалаётганини ҳам яққол намоён этади.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ахборот хизмати