Сўнгги янгиликлар
Яккасарой ҳокимининг собиқ ўринбосарига белгиланган жазо енгиллаштирилди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Юрак бир сония ҳам тўхтамади: Дунёда илк бор уриб турган юрак кўчириб ўтказилди
«Қўйлиқ» деҳқон бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
АҚШ етакчиси Алкатрас қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди
АҚШда фуқаролар томонидан божсиз ўз эҳтиёжлари учун товар олиб кириш бутунлай бекор қилинди
Фарғонада 30 мингдан ортиқ аҳоли ҳамон ичимлик сувисз яшаяптими?
«Олтин қалам» XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди
Жорий йилдан бошлаб «Олтин қалам« Миллий мукофоти учун халқаро танлови 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрамига бағишлаб ташкил этилади. Танлов ғолиблари ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда тақдирланади.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XIX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Асосий мукофотлар:
- 1 та Бош миллий мукофот
Телевидение йўналиши бўйича:
- Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Радио йўналиши бўйича:
- Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-,2-,3-ўринлар);
Босма нашрлар йўналиши бўйича:
- Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Интернет нашрлари йўналиши бўйича:
- Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича).
Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади. Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қўшимча эълон берилади.
Танлов ғолиб ва совриндорларига:
- Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.
- Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;
- Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;
- Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;
- Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Танловда ҳар бир иштирокчининг 2024 йил 30 апрелдан 2025 йил 30 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади. Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сонини, теле ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.
«2024 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилинади:
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (объективка);
- муаллифнинг паспорт ёки ИД-карта нусхаси, телефон рақами.
- Жамоавий иштирок этувчи ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ва ташкилот раҳбарининг паспорт ёки ИД-карта нусхаси.
Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шунингдек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 майга қадар қабул қилинади.
Матбуот йўналиши бўйича ижодий ишлар:
- газета ёки журналда эълон қилинган материалларнинг нусхаси (пдф форматда);
- Интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ссылкаси) кўрсатилган ҳолда;
- телевидение бўйича видеоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача телеграм форматда (аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);
- радио йўналиши бўйича аудиоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);
Рағбатлантирувчи номинация – фотожурналистика бўйича ижодий ишлар (JPEG, TIFF ва PNG форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан)
Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 99-466-10-25 рақамига очилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси) телеграмига юборилиши сўралади.
Бу йилдан бошлаб «Олтин қалам« Миллий мукофоти учун халқаро танлови 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрамига бағишлаб ташкил этилади.
Танлов ғолиблари ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда тақдирланади.



