Сўнгги янгиликлар
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган фуқаро жамият ва давлатга 263 миллион сўм зарар етказди
Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.
«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ўтказилган тадбирлар давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилган.
Аниқланишича, туманнинг «Сарвари» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ғ. А. ўз хонадонида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун аҳоли учун мўлжалланган табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, хонадонга ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасини ўзбошимчалик билан ечиб олган ҳолда газдан ўғринча фойдаланиб келаётгани фош бўлган.
«Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 263 миллион 191 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди», — дейилади хабарда.