Сўнгги янгиликлар
Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий миссияси директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди
АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди
Навоийликлар нимадан норози?
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…
«Ваъда бошқа, амал бошқа. Мамлакатда журналистика, блогосфера буткул ўлимтик аҳволга келтирилди» – Илёс Сафаров
Виждон эркинлиги...
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Виждон эркинлиги...
Мазкур мақола виждон эркинлигининг инсоният тарихидаги ўрни, унинг аҳамияти ва жамиятда эркинликни таъминлашдаги ролини таҳлил қилади. Виждон эркинлиги фақат қонуний ҳуқуқ сифатида эмас, балки инсониятнинг асосий қадриятларидан бири сифатида кўриб чиқилади.
.jpg)
Мақола Ўзбекистоннинг конституцияси ва бошқа халқаро ҳужжатлар асосида виждон эркинлиги қандай таъминланганини ва унинг аҳамиятини ёритади. Шунингдек, мақола виждон эркинлигининг дунё бўйлаб муаммоларга сабаб бўлган диний репрессиялар, қатағонлар ва зулмлар контекстида қандай қўллаб-қувватланишини кўрсатиб беради.
Инсоният яралибдики дунёда инсонлар кўплаб босқичларни бошларидан ўтказган. Тарихдан маълумки, оламда кўплаб динлар мавжуд. Дин тушунчасига оддийгина бир мисол қиладиган бўлсак, тонг – эркинликнинг энг ҳалол ифодасидир, у ҳеч кимдан сўрамайди, ҳеч кимга бўйсунмайди.
Уни тўхтатиб бўлмайди, лекин ҳурмат қилган қалбларга нур олиб киради. Худди виждон сингари. Йиллар давомида инсоният моддий тараққиётга интилди – осмонни забт этди, сунъий ақл яратди, қитъаларни боғлади, осмонда парвоз қилиш йўлини топди, ер қарини ҳам эгаллади.
Аммо инсон қалбининг энг чуқур бурчагида ётган бир неъмат бор – у виждондир. У технология билан, пул ё бойлик билан, ҳеч қандай қимматбаҳо буюм билан ўлчанмайди, лекин у йўқолса, инсоният йўқолади. Виждон эркинлиги – инсонийликнинг юраги. Виждон – бу шунчаки онг эмас балки, бу инсонга йўл кўрсатувчи , ички ҳақиқат, яширин овоз дейиш мумкин. Биз виждонни, эътиқодимизни танлар эканмиз уни руҳан ҳам қонунан қабул қиламиз. Осуда ва фаровон юртимизда тинчлик ҳукм сурар экан биз ўз йўлимизни ўзимиз танлаймиз. Демократик ва мустақил она ватанимиз Ўзбекистонда асосий қонунимиз Конституция бизни бу эркинлигимизни таъминлайди.
1992 йил 8 декабрда 12-чақириқ ХИ-сессиясида бизнинг осуда ҳаётимиз, эркинликларимиз, ҳақ-ҳуқуқларимизни асосий сабабчиси Конституция қабул қилинган. Аммо биз яқиндагина янги таҳрирдаги Конституциямизни қонуний асосларга таяниб қабул қилдик. Ҳамда янги таҳрирдаги конституциямизнинг 35-моддасида виждон эркинлиги ва эътиқод эркинлиги ҳақида бежизга айтилмаган: «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.»
Бу – жуда содда жумла бўлиб туюлади, аммо унинг замирида бутун бошли тарих, кураш, ҳаракатлар ва сабоқлар яширинган. Чунки виждон эркинлиги бор жойда – ҳурмат, бағрикенглик, ижтимоий тинчлик, жамият барқарорлиги мавжуд. Эътиқод эркинлиги йўқ жойда зулм бўлган, диний таълимлар мажбуран синдирилган ё бўлмаса ўз динларидан тонишга мажбур қилинганлар.
Инсоният айнан виждон устидан ўрнатилган назоратлар, талаблар ва қўрқитишлар сабабли энг даҳшатли фожиаларни бошдан кечирган. Ўрта аср Инкивизицияси – ким динни «бошқачароқ» тушунса ўтда ёқилди. (Инкивизиция ўзи нима деган саволга жавоб берадиган бўлсак, «инквизиция (лотинча инқуизитио – текширув, қидирув) – католик черкови томонидан эркин фикрли шахсларга, папа ҳокимиятининг ғоявий душманларига қарши курашиш мақсадида ХИИИ асрда тузилган махсус суд муассасаси»[2]). Совет даврида кўплаб мусулмонлар, руҳонийлар, эътиқодли одамлар «халқ душмани» тамғаси билан тош турмаларга юборилди. Нацистлар Германиясида яҳудийлар фақат динлари туфайли миллионлаб инсонларни йўқ қилдилар. Бу фожиаларнинг илдизи битта — инсон юрагидаги танлов ҳурмат қилинмаган.
Ҳайриятки она юртимизда бугунги кунга келиб бу муаммолардан йироқлашдик. Виждон эркинлиги – бу Ўзбекистоннинг ички иши эмас, балки бутун инсоният тан олган қадрияти ҳисобланади, негаки давлатимиз бу эркинликларни ҳатто халқаро ҳужжатларда ҳам қабул қилган. Қуйидаги ҳужжатлар бунга асос бўла олади: ,,Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясиʼʼ (1948), 18-модда: «Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русм ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек, бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади»[3], Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966): «Ҳеч ким ўзининг эътиқодидан воз кечишга ёки уни қабул қилишга мажбурланмаслиги керак »[4], Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни: «Диний эътиқодни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Ҳар бир фуқаро ўз эътиқодини эркин танлаш ҳуқуқига эга»[5]. Бу ҳуқуқий асослар – инсон қалбига суянадиган ҳужжатлар десак муболаға бўлмайди. Негаки биз айнан мана шу қонун ҳужжатлари орқали ўзимизнинг виждон ҳамда диний эътиқодимизни қўрқув ва мажбуриятларсиз танлай оламиз. Улар қонун тилида ёзилган, аммо аслида бу устувор қонунлар бағрикенглик, иймон, инсонпарварлик ва онгга, иймонга ҳурмат тимсолидир.
Эътиқод – бу шахсий саёҳат, шахсий фикр ва шахсий танлов. Кимдир уни масжидда, кимдир қоғозда, кимдир китобда, кимдир шунчаки оғизда ва яна кимдир санъатда топади. Кимдир Аллоҳга суянади, яна бошқа кимдир фақат ўз ақлига. Ҳар иккиси ҳам виждон танлови. Ҳар иккиси ҳам, давлат томонидан тенг ҳимояланиши керак бўлган ҳуқуқдир.
Бизнинг она ватанимизда тахминларга кўра деярли 80% одам Ислом динини қабул қилган муслим ва муслималар экан. Бу танлов бизнинг азал-азалдан шаклланиб келган тарихимиз билан боғлиқ албатта. Бу динга баъзилар ота мерос бўлиб ўтса, баъзилар танлов йўли билан ўтади. Биламизки, муқаддас Ислом динида намоз бу фарз. Сиз намоз ўқийсизми? Ўқинг. Ўқимайсизми? Ўз қарорингиз. Ўз танловингиз, ўз фикрингиз.
Аммо сиз бошқа бировни ўқишга ёки ўқимасликка мажбурлаяпсизми? Унда сиз виждонни эмас, зўравонликни танлагансиз. Негаки бу ҳар бир инсоннинг танлови ва хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлган тушунча. Агар сиз зўравонликни танласангиз албатта қонун олдида жавоб берасиз. Чунки бу ҳаракатлар қонунга хилоф ва бу учун жазо муқаррар. ,,Жиноят кодексининг 2443-моддаси кўра диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Бунда диний мазмундаги материаллар деганда, турли хилдаги диний адабиётлар, (китоб, қўлёзма, рисола ва ҳ.к.) диний варақа ва плакатлар, диний мазмундаги видео, аудио материалларни ҳамда диний мазмундаги Интернет-сайтларни тушуниш лозим»[6].
Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасига биноан диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар, диний адабиётлар ва диний мазмундаги бошқа ахборот материалларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга, экспорт ва импорт қилишга ҳамда тарқатишга ҳақлидир.[7] Шунингдек, чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 145-моддасига кўра, вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади[8]. Демак, диний қадриятларни мажбуран сингдириб бўлмайди ва қонунга хилоф тарзда уларни тарқатиш дарсликлар чиқариш ҳа мумкин эмас.
Жамиятимизда виждон эркинлиги бугунги кундаги ҳолатга кўра – кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат. Бугун юртимизда: 16 та диний конфессияга мансуб 2 300 дан ортиқ диний ташкилотлар фаолият юритмоқда[9]. Эътиқодли ва эътиқодсиз инсонлар ўз ҳуқуқларидан тенг фойдаланмоқда; Масжид, черков, синагогалар ёнма-ён фаолият юритмоқда. Бу фақат қонуний асослар натижаси эмас, балки бағрикенглик тарбияси, маданият, виждоний ижтимоий мувозанатнинг мевасидир. Юраклардаги жим ибодатда шундай савол бор, диндорманми?
Ҳа. Лекин бу юраклар ўз эътиқодимни ҳайқириб айтмайди. Чунки ҳақиқий эътиқод – бу юракда содир бўладиган жим ибодатдир. Сиз эътиқод қилмайдиган одамларни ҳам ҳурмат қилинг. Чунки сизда бу нарса ҳақида ҳукм қилиш учун ҳуқуқ йўқ. Эътиқод – нафақат ўзининг йўлини топиш, балки бошқанинг йўлига тўсиқ қўймасликдир.
Виждон эркинлигини ҳурмат қилиш – миллий тараққиёт калитидир. Бугун дунёда кўплаб можаролар, муаммолар айнан диний сабабларга боғланмоқда. Шундай бир даврда биз учун виждон эркинлигини нафақат қонунларда, балки юракларда сақлашимиз муҳим. «Ҳурмат билан қурилган жамият кучли бўлади. Танловга асосланган эътиқод эса – садоқатли бўлади.»
Биз виждонимизни ҳимоя қилувчи давлатда яшаётганимиздан фахрлансак арзийди. Виждон – юрагимдаги жим овоздир. Уни на мажбур қилиш, на ўчириш мумкин. Уни фақат эшитиш мумкин холос. Иммануал Кантнинг фикрича «Виждон билан бекинмачоқ ўйнаб бўлмайди, уни айтганингга кўндира олмайсан. Уни ухлатиб қўйиш ҳам мумкин эмас, эртами-кечми уйғонадида, қилган қилмишингга жавоб беришга мажбур этади». Бу фикрлар алоҳида бир мавзу.
Виждон бу — кўринмайдиган, лекин инсон ҳаётини бошқарадиган энг катта куч. У юракнинг овози, инсоннинг ўзига бўлган ҳалоллиги. Инсон виждонига қарши чиқса, энг аввало ўзини йўқотади. Шу боис ҳам жамиятда виждон эркинлиги бўлиши – бу шунчаки ҳуқуқ эмас, балки инсонийликнинг яққол тимсоли. Бугунги Ўзбекистонда бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.
Конституциямизда ҳам, бошқа қонунларда ҳам инсоннинг ўз эътиқодини танлаши, унга амал қилиши ёки қилмаслиги аниқ кафолатланган. Бу дегани, давлат ҳеч кимнинг қалбига аралашмайди, аммо ҳар кимнинг ишончи, қараши ҳурмат қилинади. Бу жуда катта қадрият. Виждон эркинлиги – бу инсонни мажбур қилмаслик, унга босим ўтказмаслик, балки уни тушунишга уринишдир. Ҳар ким эътиқодли бўлиши ҳам, дунёвий фикрлаши ҳам мумкин. Асосийси – бу танлов эркин ва ихтиёрий бўлиши муҳим.
Чунки танловсиз эътиқод – чин юракдан бўлмайди. Мажбурий динга эргашиш – эътиқод эмас, шунчаки қўрқувдан туғилган одат бўлиб қолади. Виждон эркинлигини ҳурмат қилган жамиятда меҳр бор, тушуниш бор, тараққиёт бор. Шунинг учун биз бугун бор кучимиз билан бу ҳуқуқни ҳимоя қилишимиз, аввало ўзимиз бу эркинликка нисбатан онгли ёндашишимиз керак. Чунки қонунлар бу ҳуқуқни кафолатлайди, лекин уни асл маънода яшатадиган – бу одамларнинг ўзаро муносабати, маданияти, виждони ва юраги.
Виждон эркинлиги бу — шунчаки бир тушунча эмас. Бу – инсонийликни сақлаб қолишнинг, бир-биримизни ҳурмат қилишнинг, жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг асоси. Ҳар ким ўз йўлини танлайди, лекин бу йўл юракдан бўлса, жамиятда ҳам ҳақиқат, ҳам ҳурмат, ҳам тинчлик бўлади.
Биз мана шундай берилган танловдан, ҳуқуқда тўғри фойдаланиб имконни қадрлаш, асраш ва келажак авлодларга соғлом руҳда етказиш — барчамизнинг энг муқаддас бурчимиздир. Зеро, инсон юрагидаги энг жим, аммо энг ҳалол овоз — бу виждондир. Уни тинглайлик, уни ҳимоя қилайлик, уни эъзозлайлик.



