Сўнгги янгиликлар
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси «Гастро Анталия 2022» халқаро пазандалик чемпионатида совриндор бўлди
«Гастро Анталия 2022» чемпионати 32 давлатдан 600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган Туркиядаги энг йирик ва энг нуфузли мусобақага айланди.
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси жорий йилнинг 17–20 ноябрь кунлари Туркияда (Анталия) ўтказилган «Гастро Анталия 2022» халқаро пазандалик чемпионатида иштирок этди.

«Гастро Анталия 2022» ошпазлик чемпионатида дунёнинг турли бурчакларидан, хусусан, Исроил, Италия, Сербия, Германия, Россия, Доғистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Испания, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан ташриф буюрган ошпазлар, шунингдек, олий тоифадаги ҳакамлар ҳам иштирок этишди.



Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ушбу чемпионат 2021 йилда пандемия сабабли чекланган иштирокчилар билан ўтказилган. «Гастро Анталия 2022» чемпионати 32 давлатдан 600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган Туркиядаги энг йирик ва энг нуфузли мусобақага айланди.
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси чемпионат якунига кўра 4 та медални қўлга киритди. Жумладан, Шохрузхон Ибрагимов «Балиқли таом» номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинацияси бўйича 2-ўрин (кумуш медаль), Элербек Мирбобоев эса «Йилнинг олтин ошпази» номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва «Паста» номинациясида 2-ўрин (кумуш медаль) соҳиби бўлишди.
Маълумот учун, юртимизда гастротуризмни ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда Мўйноқ ва Самарқанд шаҳарларида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан гастрофестиваллар ўтказилди.