Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 136 триллион сўмга етди
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига таяниб хабар берилди.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь февраль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 136 триллион сўмга етди. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 26,5 триллион сўмга ёки 12,2 фоизга кўп бўлгани қайд этилди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь февраль ойларида бозор хизматлари ҳажми 109,6 триллион сўмни ташкил этган ва ўсиш суръати 116,7 фоизни ташкил этган. Бу эса мамлакатда хизматлар соҳасининг изчил ривожланаётганидан далолат беради.
2025 йилнинг дастлабки икки ойида аҳоли жон бошига тўғри келган бозор хизматлари ҳажми 3,7 миллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга ошгани билан аҳолининг хизматларга бўлган эҳтиёжи ва фаоллигининг ўсганини кўрсатмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг ушбу даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 74,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу эса умумий бозор хизматлари ҳажмининг 55 фоизига тенг бўлиб, кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.



