Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор яна ўзининг Ирландия президенти бўлиш нияти борлигини X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Ирландия, танлов сенинг қўлингда, ва бу жуда оддий. Мени президентинг деб танла ва биз биргаликда Ирландияни қутқарамиз», деб ёзди Макгрегор.
У яна бир постида Европа Иттифоқининг 2024 йил май ойида тасдиқланган миграция пактига кескин танқид билан чиқди. Ушбу ҳужжатга кўра, мамлакатлар ҳар йили белгиланган сонидаги мигрантларни қабул қилиши ёки уларни қабул қилган қўшни давлатларга маблағ тўлаши лозим. Ирландия ушбу мажбуриятни 2026 йил 12 июнгача бажариши керак. Макгрегор эса бу масалани референдумга қўйиш керак, деб ҳисоблайди.
«Мендан бошқа ким ҳукуматга қарши чиқади? Улар тақдим этган ҳар қандай номзод ҳеч қачон уларга қарши чиқа олмайди. Лекин мен қила оламан! Агар мен президент бўлсам, бу қонун лойиҳасини референдумга қўйган бўлардим. Мен бу пактга кескин қарши, лекин бу қарор мендан ҳам, ҳукуматдан ҳам мустақил», деб ёзган у.
Шу ҳафтанинг бошида Макгрегор АҚШ президенти Доналд Трамп билан Оқ уйда учрашди. Брифинг чоғида у Ирландия ҳукуматини танқид қилиб, «ҳукумат халқнинг овозини сотди ва мигрантларга ҳудудлардаги шаҳарларини эгаллашга йўл қўйиб берди», деди.
Ирландия бош вазири Михол Мартин эса Макгрегорнинг баёнотига жавобан «ирланд халқи қарашларини акс эттирмайди», дея жавоб қайтарди.
Макгрегор илк бор 2024 йил сентябрда президентликка номзод бўлиш нияти борлигини билдирган эди. Ирландияда президентлик сайловлари 2025 йил ноябрда бўлиб ўтади. Ҳозирги президент — 83 ёшли Майкл Ҳиггинс.
Шу билан бирга, 2023 йил ноябрида суд Конор Макгрегорни Дублин шаҳрида Никита Ҳэнд исмли аёлни зўрлаганида айбдор, деб топган ва унга жабрланувчига 248 минг евродан ортиқ товон тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарган эди. Кейинчалик суд спортчини 1,5 млн евро миқдорида қўшимча компенсация тўлашга ҳам мажбур қилган — бу сумма суд харажатларини ҳам ўз ичига олади.



