Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» либосини совға қилди
Абдуқодир Ҳусанов 21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида ўтган Наврўз тантанасида иштирок этиб, тадбирдан кейин президент билан учрашди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Наврўз тадбирларида қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида ўтган Наврўз тантанасида иштирок этиб, тадбирдан кейин президент Шавкат Мирзиёевга имзоси туширилган «Манчестер Сити»даги либосини совға қилди.
Эълон қилинган суратдан кўриш мумкинки давлат раҳбари билан учрашувда Абдуқодирга отаси Ҳикмат Ҳошимов ҳамроҳлик қилган.
Ҳусанов куни 20 март куни Қирғизистонга қарши ўйинда иштирок этганди. У 25 март куни Ўзбекистон миллий жамоаси билан Эронга қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев январ охирларида Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафари чоғида «Манчестер Сити» клуби эгалари саналмиш Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашган эди. Ўшанда Ўзбекистон президенти Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашувда Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» клубига ўтиши ҳақида ҳам суҳбатлашгани маълум бўлганди.