Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади
“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича
20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.



