Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
«Ташаббусли бюджет»да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди
«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари маълум қилинди.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 млн 450 мингта овоз берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Шу билан бирга, Қува туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан бу ерда танишиш мумкин. Аввалроқ, «Ташаббусли бюджет» дастури доирасида мажбурий овоз тўплангани аниқланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилиши ҳақида хабар берилганди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномасини бекор қилинганини айтганди.



