Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Ноқонуний олиб чиқилаётган катта миқдордаги валюта тўхтатиб қолинди
Ушбу ҳолат Навоий чегара-божхона постида ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари томонидан Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган «Навоий» чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилган.
Ушбу тадбир давомида мамлакатдан ноқонуний тарзда йирик миқдордаги хорижий валютани олиб чиқиш ҳолати фош этилган.
Текширув давомида қўшни давлат томон ҳаракатланаётган «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилган.
Шунингдек,машинани кўздан кечириш жараёнида унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги аниқланган.
Мазкур шахс ушбу маблағни божхона декларациясиз, яширин йўллар билан Қозоғистонга олиб чиқмоқчи бўлган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Тошкент шаҳрида савдо билан шуғулланувчи шахслар томонидан тўпланган маблағларни ушбу аёлга топширган яна бир шахс ҳам фош этилган.
Тошкент туманида вақтинча истиқомат қилаётган 1989 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони текширилганда, қўшимча равишда 399 минг 170 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Ушбу маблағ келгусида ноқонуний тарзда Қозоғистонга олиб ўтиш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлган.
Натижада тезкор тадбир давомида жами 1 миллион 273 минг 170 АҚШ доллари ноқонуний муомаладан чиқарилган ва ашё далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 182-моддаси 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.