Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя
Мактаб директорларининг ойлиги оширилади
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

Президентнинг тегишли фармони билан мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда.
“Кейинги йилларда ўқитувчиларимиз, боғчадаги педагогларимиз ойлик маошларини ошириш, устамалар сонини кўпайтириш бўйича қатор ислоҳотлар қилинди ва бу жараён давом этяпти. Эндиликда мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда боғчаларимиз раҳбарлари маошларини оширишга навбат етди”, дейди вазир.
Билдирилишича, фармонда қуйидагилар белгиланган:
мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчаларимиз директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади. Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Шунингдек, туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратилмоқда ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имконияти яратади.
Бундан ташқари, ҳудудий бўлинмалар ходимларингнинг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда (Вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади).
Шу билан бирга, Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда.
“Яна бир муҳим ўзгариш – авваллари мактабларимизнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизигина ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.
Умид қиламанки, тизимдаги юз минглаб ходимлар ҳаёти, рағбатланишига доир мазкур Фармон ходимларимиз моддий имкониятларини янада яхшилаб, уларга мотивация беради, иш унумдорлигини оширади. Педагоглар, мактабгача ва мактаб тизими моддий томонлама ҳам жозибадор соҳага айланиши лозим, давлатимиз раҳбари қўлловлари билан бу масала босқичма-босқич ҳал этилмоқда”, дейди вазир Умарова.



