Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор эътибор қаратилади.
Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашиб, ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилади.
Бўлажак ташриф арафасида кўплаб тадбирлар ўтказилаётганини таъкидлаш жоиз. Хусусан, 1 март куни Гретц-Арменвиль шаҳридаги "Ураноскоп" обсерваторияси ҳудудида буюк аллома Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди.
Шу кунларда Париж шаҳрида соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, маданият, туризм ва бизнес соҳаларида форум ва анжуманлар ўтказилмоқда. Тулуза, Лион ва Ниццада қўшма ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтади.