Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Қизалоқни онасига олиб бериш жараёни оиланинг қайта тикланиши билан якунланди
Ҳар бир бола учун энг улуғ макон – унинг оиласидир.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан 5 ёшли қизалоқни онаси Д.Нусратованинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий бажариши юзасидан огоҳлантирилган бўлсада, қизалоқ онасига қайтарилмаган. Шу сабабли, жорий йилнинг 13 январь куни қарздорга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Жорий йилнинг 24 февраль куни ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қонун устуворлиги таъминланиб, қизалоқ онасига қайтарилди. Аммо бу жараён нафақат ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, балки оиланинг қайта тикланиши, муҳаббат ва меҳр ғалабаси билан якунланди.
Бюро ходимлари оиланинг фарзанд ҳаёти ва келажаги учун нақадар аҳамиятли эканлиги, ҳар бир оилада турли синовлар, тушунмовчиликлар бўлиши, аммо муҳаббат ва кечиримлилик уларни енгишнинг энг тўғри йўли эканлиги юзасидан тушунтиришлари орқали бир оиланинг тақдири ижобий якун топди.



