Сўнгги янгиликлар
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
Пахта терим машинаси учун субсидиялар тўланмаётгани айтилди. Фермерлар кенгаши ҳолатга муносабат билдирди
Фермерлар кенгаши терим машинаси хизматлари учун субсидиялар тўланмаётгани ортидан Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига сўров киритган.

“Fermer minbari” телеграм гуруҳига республикада фаолият юритаётган 20 дан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбарларининг 2024 йил ҳосилини пахта терим машиналарида йиғиб-териб олиш хизмати учун субсидиялар берилмаётганлигидан норозилиги ҳақида мурожаатлар келиб тушган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 574-сонли қарори 2-бандида 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини 2025 йил 1 мартгача Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш белгиланган.
2024 йилда пахта териш машиналарида пахтани йиғиб-териб олган фермер хўжаликлари томонидан мазкур қарорда белгиланган субсидия маблағларини олмаганлиги оқибатида фермер хўжаликларининг молиявий аҳволи ёмонлашишиш мумкин.
Мисол учун, Андижон вилояти Бўстон туман “Диёрбек Дилёрбек” фермер хўжалиги 70,1 тонна, Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Бекходжон нурли истиқболи” фермер хўжалиги 39,5 тонна, Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Оқ пахта бойлиги” фермер хўжалиги 153 тонна ҳосилни пахта териш машиналарида териб топширилган бўлсада шу кунга қадар субсидиялар тўлаб берилмаган.
Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 4 март куни Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига республика бўйича барча фермер хўжаликларининг 2024 йил пахта ҳосилини терим машиналарида йиғиб-териб олиш хизмати учун субсидиялар ажратиш бўйича тезкор чоралар кўришни сўраб мурожаат қилган.



