Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Фермерлар кенгаши Хоразмда фермерларга нисбатан ўтказилган босимларни қоралаб, мансабдорларга чора кўриш бўйича Бош прокуратурага мурожаат йўллади
Effect.uz аввалроқ «Босимлар қачонгача давом этади?» – Хоразмда ҳоким ўринбосари мажлисга келмаган фермерларни чора кўриш билан қўрқитди» номли сарлавҳа билан хабар эълон қилган эди. Мазкур хабарга фермерлар кенгаши муносабат билдирди.

Хабарда 14 февраль куни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Машарипов бошчилигида ўтказиладиган йиғилишга келмаган фермерларга чора кўрилиши тўғрисида ёзилган хабарномадан Шовот туманида фаолият юритаётган фермерлар норозилигини билдирганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.
Ер кодексининг 36-моддасига кўра фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиниши ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда ёки фақат суд тартибида амалга оширилади.
Президентнинг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 1-бандида ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши белгиланган.
Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан 3 март куни Бош прокуратурага Хоразм вилоят ҳокимлиги масъулларига нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Шунингдек, кенгаш фермерларнинг тадбирларда иштирок этиши ихтиёрий эканлигини эслатди.



