Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Салом Самадов Тошкент вилоятидаги қурилиш лойиҳалари билан танишди
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан Тошкент вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, масъуллар жорий йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси бўйича Қибрай туманидаги 34, 35-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказини реконструкция қилиш объектларида бўлиб, таълим муассасаларининг лойиҳаларини қайта кўриб чиқиб, ўқув ўрни сонини ошириш, тиббиёт муассасасида эса қурилишни муддатида ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинган.
Шунингдек, масъуллар томонидан Чирчиқ шаҳридаги 17, 20, 30-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2, 15-сонли мактаби ҳамда юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш объектларининг лойиҳалари билан танишилган.
Лойиҳаларни оптималлаштириш ҳисобига ўқув ва қатнов ўринлари сонини ошириш, ортиқча иш турларини лойиҳага киритмаслик орқали бюджет маблағларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган. Айни кунда ўрганиш ишлари давом этмоқда.



