EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Қўрқинчли рекорд. 78 марта коронавирус юқтирган Музаффар ҳукуматга мурожаат қилди

Қўрқинчли рекорд. 78 марта коронавирус юқтирган Музаффар ҳукуматга мурожаат қилди

Истанбуллик Музаффар Каясан коронавирус туфайли бир йилдан ортиқ вақтдан бери карантинда қолмоқда, чунки у ўтказган барча тестлар ижобий натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Сариерда яшовчи оқ қон касаллигига чалинган Музаффар Каясан 2020 йилнинг ноябрь ойида коронавирусга чалинган эди. Касалхонада даволанган Каясанга уйига жавоб беришди, аммо текширув натижа бермади. Каясан ўтган 14 ой ичида 78 та тестдан ўтган ва унда ҳар сафар ижобий натижа олган.

Карантиндан чиқа олмаётган, набираларини кўра олмаётган ва ёлғиз яшашга мажбур бўлган Каясан ҳукуматдан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Эркакнинг ўзи уч йил аввал суяк илиги кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли ўтганини айтди.

Олимларимиз ва шифокорларимиздан сўрасак, улар менинг иммун тизимим заиф, чунки лейкемия билан касалланганман, ўзлари ёзган дори-дармонлар билан ўн тўрт ой давомида ҳаётимни таъминлаб туради дейишди”, — деди Каясян.

Бемор касалхонада ётганлар учун ҳам, ўзи ва унинг оиласи учун ҳам бу жуда оғир вазият эканлигидан шикоят қилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING