Сўнгги янгиликлар
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Бундан 1 йил аввал «Ҳоким ва ёшлар» билан учрашувида Шоди Ражабов ўзининг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламини нашр этишда вилоят раҳбаридан амалий кўмак сўраган, ушбу мурожаати вилоят ҳокими Нормат Турсунов томонидан қўллаб-қувватланиб, китоб чоп этилиши ҳамда вилоятдаги барча кутубхоналарга етказилиши ваъда қилинган эди.
Ваъда вафоси билан гўзал деганларидек, куни-кеча вилоят ҳокими Нормат Тулкуновичнинг бевосита ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши натижасида чоп этилган ёш шоир Чаёнийнинг «Ҳаётни севинг» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китобнинг тантанали тақдимот маросимида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Нурота тумани ҳокимлиги, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, интернат уйи жамоаси, нуронийлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар, ёш шоирнинг Ватанга садоқат, ҳаётга муҳаббат, инсоний туйғулар, эзгуликка чорлов, юрт қадри ҳақидаги мисралари ҳақида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ижодкорнинг келгуси ишларида юксак парвозлар тилашди. Тадбир сўнгида ёш шоир ижодидан намуналар ўқилиб, тумандаги ижодкор ёшлар томонидан байрам дастури намойиш этилди.
Айтиш лозимки, бугунги кунда давлат раҳбарларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларга саховат кўрсатиши Уларнинг ҳаётга , ижодга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Кўриб турганимиздек, Навоий вилояти ҳокими бунга аниқ мисол бўла олади.