Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Душанбеда Ўзбекистон - Тожикистон “Дўстлик боғи” барпо этилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу лойиҳа нафақат икки давлат ўртасидаги қардошлик рамзи, балки экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбе шаҳрида “Дўстлик боғи” ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 12 февраль куни Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Тожикистон Республикасига ташриф буюриб, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Асозода Нуралй Маҳмадулло билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида боғ лойиҳаси муҳокама қилиниб, амалга ошириш чоралари белгиланди. Ташриф давомида расмийлар Душанбе шаҳрида жойлашган “Дўстлик боғи” учун ажратилган ҳудудни бориб кўришди ва лойиҳа босқичлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида зарур тавсиялар ишлаб чиқилди, шу куни лойиҳанинг амалий ишларига старт берилди.

Мазкур лойиҳа доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги қуйидаги ишларни амалга оширади:
Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш – сувдан самарали фойдаланиш ва экинларнинг яхши ўсиши учун замонавий суғориш технологиялари ўрнатилади.
Кўчатлар етказиб бериш – Ўзбекистондан юқори сифатли Тожикистон иқлимига мослаштирилган мевали дарахт кўчатлари олиб келиниб, уларнинг барқарор ўсишини таъминлаш учун махсус агротехник хизматлар ҳам кўрсатилади.

Ер тайёрлаш ва унумдорликни ошириш – боғ учун ажратилган ер майдонида унумдорликни ошириш ишлари олиб борилади, сифатли ўғитлар билан таъминланади.
Боғ инфратузилмасини яратиш – суғориш тизимлари, ҳимоя ва парвариш қилиш тизимлари, боғ дизайни ва экиш жараёнлари тўлиқ режалаштирилади.
Агрономик маслаҳатлар ва тажриба алмашиш – Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар жалб қилиниб, Тожикистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади.