Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Оқ уй AP журналистларига таъқиқлар жорий қилди – улар Мексика кўрфази номининг ўзгартирилишига қарши чиққанди
The Associated Press агентлиги ходимларига Мексика кўрфазини Америка деб аташдан бош тортгани учун Овал кабинетда ва Air Force One самолётида кўриниш бериш тақиқланди.

The Associated Press (AP) агентлиги ходимларига Оқ уйнинг Овал хонасида ва АҚШ президентининг “1-рақамли борт” ҳисобланмиш Air Force One самолётига чиқиши тақиқланди. Бу ҳақда Оқ уй ходимлар аппарати раҳбарининг коммуникация ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Тейлор Будович 14 февраль, жума куни Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Қарор AP ўз нашрларида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиришдан бош тортгани сабабли қабул қилинди. “Associated Press Америка кўрфази географик номининг қонуний ўзгаришини эътиборсиз қолдиришда давом этмоқда”, — деди Будович ва агентликни “нотўғри ахборот тарқатиш”да айблади.
“Уларнинг масъулиятсиз ва адолатсиз репортажлар тайёрлаш ҳуқуқи Конституциянинг Биринчи тузатиши билан ҳимояланган, аммо бу уларга Овал хона ва президент самолёти каби ёпиқ жойларга тўсиқсиз кириш имтиёзини бермайди”, — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, The Associated Press журналистлари ва фотосуратчилари Оқ уй мажмуасига ташриф буюриш ҳуқуқини сақлаб қолишларини аппарат раҳбари ўринбосари таъкидлади.



