Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 97

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 649

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

15:50 / 2025-02-11 824 0 Мақолалар

Тарих такрорланмаслигига барчамиз масъулмиз!

Тарихчи олимлар бирлашишимиз, халқни асл миллий тарихимиз билан уйғотишимиз шарт!

world-news

Ҳар қайси мустамлакачи давлат бошқа бир мустақил давлатни босиб олмоқчи боʼлса, аввало, унинг энг олий қадрияти ҳисобланган тилидан, тарихидан ва маʼнавияти (дини, маданияти,…)дан жудо қилишга уринади. Ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмаслик учун ҳам Ватанимиз тарихини билишимиз, тарих такрорланмаслиги учун эса ёшларимизни миллий тарихимиз билан қуроллантиришимиз шарт!

Тарихан Туркистон замини бундан сал кам 2 аср олдингидек гегемон давлатлар манфаати тўқнашган нуқтага айланмаслиги лозим. Бироқ унутмангки, империалистик ғоялар асосида қурилган ҳар қандай давлат кун келиб албатта парчаланади. Тарихнинг ўзи бунга ҳамиша гувоҳ!

18-юз йиллик, Бухоро хони Абулфайзхон доимо “Саройнинг олди (яʼни Регистон) тинч бўлса бўлгани“ деб такрорлар, бутун дунёда саноат ва техника инқилоби амалга ошар, бизда эса тожу-тахт учун кураш кечарди. 18-юз йилликнинг биринчи ярми, “Россия империяси “ томонидан илм-фанни татбиқ қилиш (аслида эса бу ҳудудлардан ўзи учун зарур бўлган ресурсларни ўрганиш ва тез орада босиб олишга тайёрланиш) мақсадида турли экспедитсияларни кўпайтирди.

Хонлар ўз хазинасини тўлдириш мақсадида солиқлар миқдорини оширар ёки янги солиқлар жорий этар, оғир вазиятларда хон, маҳаллий ҳукмдор ёки зодагонлар томонидан оддий халқни ўйлаш ўрнига ўз нафси йўлида нарх-наволар сунʼий тарзда оширар, оддий халқ турли мажбурий меҳнатга жалб этиларди.

1847-йил Россия империяси “Туркистон“ заминини босиб олиш мақсадида хонликларга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган бир пайтда, Хонликлар бирлашиш ўрнига ўзаро бир-бири билан замин талашар, хонлик тахтини сақлаб қолиш учун ака-укалар ва ҳатто фарзандлар ўз отаси билан тўқнашар, хонлик тахтини сақлаб қолиш мақсадида руслардан ёрдам сўраш ҳолатлари кузатиларди. Ҳукмдорлар турли базм ва айшу-ишратдан ортмас, оддий халқнинг аҳволи эса янада оғирлашарди. Дунё сиёсий харитасидаги жараёнлар кескин ўзгараётганлиги сабабли ҳам, Туркистон заминини босиб олиш орқали ўз иқтисодиёти учун зарур бўлган барча ресурс манбаларига мустамлакачилик сиёсати асосида эришишни ва бу заминдаги халқлардан арзон ишчи кучи сифатида фойдаланишни мақсад қилди.

1868-йил Қўқон Россия империяси билан иқтисодий, савдо алоқаларида русларга тўлақонли имтиёз берадиган (аслида эса қарамлик) шартномани имзолади. 1873-йил 12-августда Россия билан Хива оʼртасида Гандимиён шартномаси (хон рус подшосининг вассалига айланди ва мустақил ташқи сиёсат юргизишдан маҳрум этилди), 1873-йил 28-сентабрда Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасида шартнома имзоланди (шартномада Бухоро амирлиги Россия империясининг протекторати деб эʼлон қилинган).

Барчаси мустамлакачиларнинг сценарияси асосида кечаётган бир пайтда юксак ватанпарварлик ғоялари ва амалий ҳаракатлари асосида “сиёсий ҳаракат“ вакиллари—жадид намоёндаларимиз сиёсат майдонига чиқишди. Аҳолининг асосан ўртаҳол ва камбағал қатлами жадидларни қўллаб-қувватлаши, эскилик тарафдорлари ва хонларнинг ўз тахтини ўйлаб жадидларни тўлиқ қўлламаслиги ҳам маʼлум даражада мустамлакачиларнинг манфаатига хизмат қилди. Шунинг учун ҳам, дастлаб Қўқон (1876), сўнгра Бухоро ва Хива (1920) хонликларини босиб олгандан сўнг бошланган миллий озодлик ҳаракатларигина совет ҳукуматининг жадидларга нисбатан қонли сиёсатини кечиктирилишига сабаб бўлди. Советларнинг 1938-йилги қатағон сиёсати илм-фанимиз, умуман маданиятимизни йўқ қилишга қаратилган, ҳеч қачон кечириб бўлмас қонли ҳаракат эди. Совет ҳукуматининг қатагʼон сиёсати миллий мустақиллигимизнинг қайтадан қоʼлга киритилгунига қадар давом этди. Афсуски, миллий зиёлиларимизнинг қатагʼон сиёсати мустақилликдан кейин ҳам давом этди.

Мустақилликдан сўнг ташқи сиёсатимиздаги энг катта хатоларимиздан бири бу бизга қўшни, чегарадош туркий халқларга мансуб давлатлар билан дипломатик муносабатларимизни тўғри йўлга қўя олмаганимиз бўлди. Аслида бу, совет ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган сиёсий найранглар эди ва бу жараён мустақилликдан кейин ҳам давом этди. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан Буюк Турон—Туркистон заминида бир тану бир жон бўлиб яшаётган қўшниларимиз билан алоқаларимизни мустақилликнинг илк кунидан тиклашимиз шарт эди.

Энг ачинарлиси эса, Таʼлим тизимимизни тўғри йўлга қўйилмаганлиги ва таʼлимдаги коррупсия иллатининг кенг томир ёйганлиги сабабли илмдан йироқ ва тил билмайдиган ёш авлодни асосан Россияга оддий ишчи сифатида кетишига замин яратдик. Миллионлаб фуқароларимиз ўз юртидан иш топа олмаганлиги, иш топилса ҳам Россиядан оладиган ойлигидан 4-5 баробар камлиги учун ҳам мигрант сифатида чиқиб кетишди. Давлат бюджетига фойда, ҳар йили миллиардлаб доллар пуллар улар томонидан юртимизга жўнатиляпти деб ўзимизни оқладик ва ўша тизимдаги мавжуд муаммоларнинг бардавомлиги сабабли етарлича илмга эга бўлмаган ва тил билмаган ёш авлоднинг оддий ишчи, меҳнат муҳожирлари сифатида кетишига шароитларни бардавом қилиб яратдик, қайсидир касб-ҳунар турини ўргатишни ҳам таʼминлаб бера олмадик.

“Руслар бизнинг биродаримиз“ қабилида иш тутиб 20 йилдан ортиқ давр мобайнида “Россия Ўзбекистонсиз, Ўзбекистон эса Россиясиз яшай олмайди“ деб ўзимизни алдаб, уларга Россия империяси ва совет давридаги шароитни қайтадан яратиб бера бошладик. Россия эса ўзининг ич-ичидан чириб бораётган гегемонлик сиёсатини қайтадан ўрнатиш, оғир аҳволдаги иқтисодиётини тиклаш учун зарур бўлган барча табиий ресурсларни Марказий Осиё давлатларидан олишни мақсад қилиб турли йўлларни ахтармоқда, ҳаракат қилмоқда. Худдики, АҚШдаги фуқаролик уруши натижасида Россиянинг пахтага нисбатан эҳтиёжини қондириш мақсадида хонликларга нисбатан (нафақат пахта, бу ҳудуддаги барча ресурсларни эгаллаш йўлида генотсид сиёсатини амалга ошириб бўлса ҳам) ҳарбий ҳаракатларини кучайтиришга ўхшаб.

Унутмайлик, ҳар замон ва ҳар маконда биз учун энг ишончли дўст ва ҳамкор тарихан Буюк Турон диёрида бир тану бир жон бўлиб бирга яшаб келаётган туркий халқлар, давлатларгина бўла олади. Тўғри, бирданига амалга ошириб бўлмайди дермиз, мустақилликнинг илк кунлари сингари бироз қийналармиз, аммо буюк Турон—Туркистон заминидаги халқлар ҳеч қачон қайта бунақа муаммога дуч келмаймиз!

Тарихчи Завқибек Маҳмудов

Изоҳлар 0

Фикр билдириш