Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Президент Администрациясидаги штат бирликлари қисқартирилмайди – Шерзод Асадов
Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида хабарлар тарқатилди. ПА матбуот котиби Шерзод Асадов ушбу хабарлар расман тасдиққа эга эмаслигини билдирди.
Таъкидланишича, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу — доимий жараён ҳисобланади.
Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.
Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади. Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз, дейилади Администрация баёнотида.