Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси қанча даромад қилгани очиқланди
Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
2024 йилнинг январь декабрь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896,3 триллион сўмни ташкил қилди. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли 2023 йилга нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,1% ни ташкил этди. Аҳолининг умумий даромадлари номинал ўсиш суръати эса 118,5% ни ташкил қилган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йили 10 842 нафар ўзбекистонлик хорижий давлатларга доимий яшаш учун кўчиб кетганини маълум қилганди. 2024 йилда Ўзбекистондан чет элга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (8 792 киши) ва Россияга (1 601 киши) борган. Шу билан бирга, мамлакатни тарк этганлар улуши Жанубий Корея (96 киши), Қирғизистон (73 киши), Туркманистон (39 киши) ва бошқа мамлакатлар (241 киши) ҳиссасига тўғри келган.
Таққослаш учун, 2023 йилда хорижга доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган ўзбекистонликлар сони ўтган йилдагидан сезиларли кўп (17 336 киши) бўлган. Жумладан, Қозоғистоннинг ўзига 14 051 киши, Россияга 2 670 киши кўчиб кетган.