Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Савдо-саноат Палатаси ташаббуси билан Наманган вилоятида фаол тадбиркор аёллар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган кам таъминланган, имконияти чекланган ташаббускор тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилган.
Қайд этилишича, тадбирда Савдо-саноат Палатаси раисининг ўринбосари Нодира Шотурсунова иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорлик фаолиятини айниқса тадбиркор аёллар, имконияти чекланган аҳоли қатламини янада қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун моҳияти билан таништириб ўтган.

Тадбирда 300 нафардан ортиқ тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ташаббускорлар, эҳтиёжманд оила вакиллари ҳамда имконияти чекланган фуқаролар ҳам қатнашган.

Тадбирда иштирокчилар 20 дан ортиқ масалалар кўтарилиб, шундан 12 та масала ўрнида ҳал этилди. Шунингдек, йирик тадбиркорлар томонидан Президент томонидан берилган имкониятларга жавобан эҳтиёжманд оила вакилларини касб-ҳунарга тайёрлаш орқали уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифларини билдирган.

Тадбирда иштирок этган 20 дан ортиқ фуқаролар касб-ҳунарга тайёрлаш орқали ишга қабул қилиниб, 6 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги тадбиркорларга ўз тадбиркорлигини бошлаш учун саховатпеша тадбиркорлар томонидан асбоб-ускуналар ва тикув машиналари топширилган.

Якунда иштирокчилар томонидан яратилган шароитлар ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлигини бошлашлари учун дастлабки қадам ташланганини эътироф этиб ўз миннатдорчиликларини билдирган.

