Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумотларга ва мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди.
Жумладан,
- Бухоро вилояти, Жондор туман тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;
- Фарғона вилояти, Қува туман Тиббиёт бирлашмасининг 2 та 340 млн сўмлик;
- Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейининг 212 млн сўмга яқин;
- Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиалининг 318 млн сўмдан ортиқ;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар “Қум овул” МФЙнинг 257 млн сўмга яқин;
- Сирдарё вилояти, «Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси»нинг 3 та 4,2 млрд сўмга яқин;
- Навоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг 3 та 1,1 млрд сўмлик;
- Наманган вилояти, Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 309 млн сўм ортиқ;
- Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 283 млн сўмга яқин бўлган энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуни талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Шунингдек, таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланган.
Рақобат қўмитасининг ўрганиш натижаларига кўра, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида буюртмачилар томонидан танлов савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинган.