Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Жанубий Корея президенти давлатга хиёнатда айбланмоқда
Жанубий Корея полицияси мамлакатда 3 декабрда ҳарбий ҳолат эълон қилган президент Юн Сок Ёл устидан тергов бошлади, деб хабар бермоқда Yonhap.
Иш икки мурожаатдан сўнг очилган: бири мухолифатдаги Корея тикланиш партияси, иккинчиси 59 нафар фаоллар гуруҳи томонидан.
Шикоятлар қилинганлар орасида нафақат Юн Сок Ёл, балки собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён, армия штаби бошлиғи генерал Пак Ан Су ва ички ишлар вазири Ли Санг Мин ҳам бор.
Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбарига тергов давомида унга мамлакатни тарк этиш ҳам тақиқланган, дея қайд этади Yonhap. Бир кун аввал Ким Ёнг Хён ўз лавозимини тарк этди ва ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ барча ҳодисалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Маҳаллий ОАВ президентга бундай қадамни айнан у таклиф қилганини ёзмоқда.
3 декабрь оқшомида президент Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилди. У буни конституциявий тузумни «коммунистик кучлар»дан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, у бу чора мамлакатни инқирозга солиб қўймоқчи бўлган мухолифатнинг хатти-ҳаракатлари туфайли қўлланган.
Парламент аъзолари президент қарорига қарши чиқди, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди, шундан сўнг президент ўз фармонини қайтариб олишга рози бўлди.