Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 95

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

03:05 / 2024-12-04 625 0 Мақолалар

М-39 йўли халқаро мақомга эга, аммо унинг ҳолати бу мақомга мос эмас – Журналист йўловчиларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётган муаммони кўтарди...

Ўзбекистоннинг энг муҳим магистраллар йўлларидан бири – М-39 халқаро йўли пойтахтни воҳалар билан боғловчи асосий эмас, ягона йўл ҳисобланади. Аммо бу йўлда юзага келаётган муаммолар ва масъул ташкилотларнинг эътиборсизлиги йўловчиларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.

world-news

Йўлни босиб ўтиш ҳақида гап кетганда, асосий муаммо – сифатсиз қурилиш ва нотекис йўллардир. Чуқурлар, ёмон асфальтлаш, доимий таъмирланиш ишлари туфайли ҳайдовчилар ва йўловчилар учун бу йўл синов майдончасига айланиб қолди. М-39 йўли халқаро мақомга эга бўлсада, унинг ҳолати ушбу мақомга мутлақо мос эмас.

Бунга қўшимча равишда, Сирдарё устидан ўтувчи кўприк уч ойдан буён таъмирда. Кўприкнинг ёпилиши қатновни янада мураккаблаштирган, одамлар эса ҳар куни вақт ва асаб сарфлаб, муқобил йўлларни излашга мажбур. Бу вазият нафақат йўловчиларнинг, балки барча фуқароларнинг ҳаётини қийинлаштирмоқда.

Асосий савол: Бу йўл ва унинг таъмир ишлари учун жавобгар ташкилотлар борми? Ҳар куни йўллар учун тўланаётган солиқлар қаерга кетаётгани ҳақида ҳеч ким ҳисобот бермайди. Кўринишича, йўллар учун масъул ташкилотлар йўловчиларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ўрнига фақат вақтинчалик ечимлар билан шуғулланмоқда.

Йўлларнинг аҳамияти шунчаки қатнов учун эмас, улар халқ учун қулай ва хавфсиз бўлиши лозим. Аммо бугунги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, йўл учун жавобгар бўлган тизимлар ўз ишига лоқайд қарамоқда. Агар вазият ўзгармаса, бу нафақат йўллар, балки бутун транспорт инфратузилмасига бўлган ишончни йўқотишга олиб келиши мумкин.

Жамоат фаоли, журналист: Асқар Исмоилов

Изоҳлар 0

Фикр билдириш