Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
Хоразмдаги педофил амалдорлар АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилди
Эндиликда мазкур шахсларнинг АҚШда жойлашган ёки АҚШ фуқароларининг назорати остидаги барча активлари ва мулкий манфаатлари музлатилади. Уларнинг улуши 50 фоиз ёки ундан юқори бўлган ҳар қандай компаниялари ҳам блокланиши мумкин.

2 декабр Халқаро қулликка барҳам бериш куни муносабати билан АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ уч нафар расмийларини Хоразмдаги меҳрибонлик уйида болаларга нисбатан жисмоний ва жинсий зўравонлик қилиш, одам савдоси ва гендерга асосланган зўравонликда иштирок этгани учун глобал Магнитский қонуни санкциялари рўйхатига киритди.
“Ушбу шахслар — Юлдуз Худойберганова, Анвар Курязов ва Ойбек Машарипов Ўзбекистон ҳукумати расмийлари сифатида ўз лавозимларига эгалик даврида болаларни жисмоний зўрлаш, жинсий тажовуз қилиш ва одам савдосида иштирок этган. Худойберганова меҳрибонлик уйининг директори бўлган, Машарипов Хоразм вилоятининг Адлия бошқармаси раҳбари, Курязов эса туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари эди. Худойберганова камида уч нафар қизни 10 ой давомида жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган ва уларга ҳаракатни амалга ошириш эвазига маблағ ва мол-мулк берган. Худайберганова қизларнинг талабларга риоя қилишини таъминлаш учун турли хил мажбурлаш тактикаларини қўллаган, жумладан жисмоний калтаклаш, таҳдид, очлик ва тенгдошларидан изоляция. Машарипов ҳам, Курязов ҳам болалар уйига берган “совғалари” учун компенсация сифатида етим болалар билан жинсий алоқага киришни талаб қилган. Курязов ва Машарипов ёш қизларни ўлжа қилиш учун болалар уйига бир неча бор ташриф буюрган”, дейилади хабарда.
Эдиликда мазкур шахсларнинг АҚШда жойлашган ёки АҚШ фуқароларининг назорати остидаги барча активлари ва мулкий манфаатлари музлатилади. Уларнинг улуши 50 фоиз ёки ундан юқори бўлган ҳар қандай компаниялари ҳам блокланиши мумкин. Шунингдек, уларга АҚШ Давлат департаменти томонидан виза чекловлари қўйилди.



