Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
МОҚ Ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлиги бекор қилиниши юзасидан баёнот берди
Миллий олимпия қўмитаси Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган 2025 йилги III Осиё ёшлар ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга ўтказилгани бўйича расмий баёнот билан чиқди.
Аввалроқ Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган 2025 йилги III Осиё ёшлар ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Миллий олимпия қўмитаси расмий баёнот билан чиқди.
Қайд этилишича, бугун, 2 декабрь куни Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтган. Онлайн форматда ташкил этилган мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқиш ҳам ўрин олган.
Пандемиядан кейинги чекловлар сабабли Олимпия шаҳарчаси қурилиши учун зарур воситалар етказиш жараёнида узилишлар кузатилгани ва фойдаланишга топшириш муддати кечикишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон томони ООКдан III ёшлар Осиё ўйинлари муддатини яна бир йилга суришни сўраган.
Бироқ Олимпия спорт турларидаги беллашувлар келгусида Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини бажариши назарда тутилгани боис ООК III ёшлар Осиё ўйинлари 2025 йилда ташкил этилиши муҳимлигини билдирган.
Шу туфайли, ООК III ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигини Баҳрайнга топширган ва Ўзбекистонга Ислом бирдамлиги ўйинлари ёки Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари каби катталар миқёсидаги йирик комплекс тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўришни тавсия қилган.