Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди
«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди. Афғонистон ОАВ тарқатаётган хабарларга кўра, делегацияни аэропортда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кутиб олган.
«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди. Делегацияга «Толибон» бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий бошчилик қилмоқда. Делегация таркибида Бош вазир девони раҳбари Абдул-Васи, Балх губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ва элчи Абдул-Ғофар Баҳра Тиравий бор.
«Толибон»нинг расмий пресс-релизида ташрифдан кўзланган мақсад диний ва тарихий алоқалар ҳамда кончилик, савдо, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида умумий сўзлар келтирилган.
Ўзбекистон томони ҳозирча ташриф бўйича расмий маълумот бергани йўқ.
Афғонистон ОАВ тарқатаётган хабарларга кўра, делегацияни аэропортда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кутиб олган. Делегация Бухоро шаҳрида меҳмон бўлган.
«Афғонистон Ислом Амирлиги Бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Абдул Салам Ҳанафий Ўзбекистонга ташрифи чоғида Бухоро вилоятига ташриф буюриб, Ўзбекистон расмийлари билан учрашди, мамлакатнинг маданий ва тарихий обидаларини зиёрат қилди», – дейилади маҳаллий ОАВларнинг бирида.
Абдул-Салом Ҳанафий, шунингдек, Бош вазир Абдулла Арипов билан ҳам учрашган.