Сўнгги янгиликлар
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Хивадаги деҳқон бозори чиқиндихонага айланган. Бозор маъмуриятига чора кўрилган
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятларда экологияни яхшилаш, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлашга доир ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоят Экология бошқармаси, ИИБ ва Солиқ органлари масъуллари томонидан Хоразм вилоятида назорат рейд тадбирлари ўтказилган.
Рейд давомида Хива шаҳрида жойлашган Деҳқон бозори ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ва ноқонуний чиқиндихона ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Шунингдек, «Хива шаҳри Деҳқон бозори» АЖ маъмурияти томонидан бозор ҳудудида чиқинди тўплаш майдончаси ва махсус чиқинди қутилари ўрнатилмагани кузатилган.
Ҳолат юзасидан мансабдор шахс бозор АЖ раҳбари Д.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК. нинг 91¹-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Суд органларига юборилган.
Шу билан бирга, ушбу деҳқон бозори ҳудуди «Эко кластер» МЧЖ санитар корхонасига бириктирилган бўлиб, бозор маъмурияти ва улар ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича шартнома мавжудлиги, бироқ маъмурият МЧЖдан 5 млн сўм миқдорида қарздор эканлиги маълум бўлди. Бозор маъмурияти раҳбари эса бу қарздорлик бартараф этилишини таъкидлади ва бозор ҳудудида чиқинди қутилари ўрнатилди.
Жараёнда Хива шаҳри Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан бозорда фаолият олиб бораётган сотувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2-октабрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 787-сон қарорига кўра қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутиларининг мажбурий равишда ўрнатилиши лозимлиги бўйича тушунтириш берилди.
Маълумот учун, полигонларга жойлаштирилиши керак бўлган маиший ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш мансабдор шахслар учун БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (7 млн 500 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади. Ушбу ҳолат бир йил давомида қайта содир этилса, БҲМнинг 30-50 баравари миқдорида жарима белгиланади.



