Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлган – ИИВ
Ўзбекистонда 17 киши хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда 17 киши хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ИИВ-ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.I. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний “жамоат” бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ушбу моддага кўра, оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун фуқароларимизни доимо огоҳ бўлишига чақирамиз. Ўзингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлманг”, дейилади ИИВ хабарида.



