Сўнгги янгиликлар
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
«Активистни укаси»га қўпол муомала қилган ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 14.30 ларда вояга етмаган 2007 йилда туғилган Ю.С. “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.
“Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралайди.
Видеодаги ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширув тайинланди, қисқа муддат ичида хизмат текшируви якунланиб, айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.