Сўнгги янгиликлар
Трансафғон темирйўлининг қурилиши 2025 йилнинг ўзидаёқ бошланиши мумкин
Ўзбекистонда давлат хизматчилари “ҳалоллик тести” бўйича текширилади
Швециядаги мактабда отишма содир бўлди
Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарёда!
Олий суд Навоийда аҳолига сифатсиз хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битимни бекор қилди
Тошкент вилоятида қурилиш ва коммунал соҳадаги аҳвол қандай? Масъуллар жавоб берди
Японияда рекорд даражадаги қор ёғди
Ўзбекистон туризм салоҳияти Малайзияда тақдим этилди
Ўзбекистон ЖЧ сари яна бир муҳим ғалабага эришди. Юсупов қаҳрамонга айланди
Бугун, 19 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида Шимолий Кореяга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 1:0 ҳисобида ўзбекистонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
![world-news](/siteUpload/abbos.jpg)
Учрашувнинг дастлабки бўлими ўзбекистонлик футболчиларнинг устунлиги остида ўтди. Бироқ гол 44-дақиқага келиб урилди. Аббосбек Файзуллаев корейслар дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи таймда корейслар ўйинда ҳам жонланиш кузатилди ва улар омадларини ҳужумдан излашни бошлашди. Ҳужумга берилган рақибни 52-дақиқада Бобур Абдихолиқов жазолаб қўйиши мумкин эди. Лекин ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кетди.
Иккинчи бўлим корейсларнинг босими остида давом этди. Уларнинг ҳужумлари хавфли зарба даражасигача етиб бормади. Ўзбекистон футболчилари эса ҳа деганда қарши ҳужумга ўтмади ва қуйи блокда рақибни кутиб олиш маъқул кўрилди.
83-дақиқада ўзбекистонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланиб, Умар Эшмуродов майдондан четлатилди. Бироқ Ўткир Юсупов кун қаҳрамонига айланиб, 11 метрлик жарима зарбасини қайтарди.
90-дақиқада Юсупов яна бир супер сейф амалга ошириб, жамоасини голдан асраб қолди. Шу тариқа, ўйинда Файзуллаевнинг голи ягоналигини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Шимолий Кореяга қарши ўйин Ўзбекистоннинг 2024 йил ҳисобида охирги ўйин бўлди. Саралашнинг 3-босқичи 2025 йилнинг март ойидан давом эттирилади. Ортда қолган 6 та турдан сўнг Ўзбекистон 13 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни банд этиб турибди.
Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да БАА ўз майдонида Қатарни қабул қилади. Ушбу ўйинда икки терма жамоадан қайси биридир ғалаба қозонадиган бўлса, Ўзбекистон билан ўртадаги фарқни уч очкогача қисқартириши мумкин.
ЖЧ-2026 саралаши
КХДР — Ўзбекистон 0:1
19.11.2024. Вьентьен, "Лао" стадиони, 17:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Аҳмад Ал Али, Аланези Абдулҳади, Аббос Аҳмад, Аммар Ашканани (барчаси Кувайт)
ВАР: Абуллоҳ Жамали (Кувайт)
АВАР: Сауд АЛ Самхан (Кувайт)
Назоратчи: Фонг Яу Фат Жаме (Гонконг)
Комиссар: Бенжамин Тан (Сингапур).
Гол: Аббос Файзуллаев (Бобир Абдихолиқов) 44, 0:1.
Амалга ошмаган пенальти: Жонг Ио Гван (Ўткир Юсупов қайтарди)
КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол (с), 4.Ким Пом Хёк, 9.Ри Жо Гук (11.Жонг Ил Гван,70), 10.Хан Кванг Сонг (12.Чоэ Жу Сонг,88), 13.Ри Ил Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 15.Ри Ун Чол ( 6.Кье Там, 33), 16.Ким Ю Сонг, 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг (22.Пак Кванг Хун,70)
Захира: 18.Син Таэ Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 2.Ким Жин Хёк, 5.Ким Кум Чон,7.Ри Хун, 8.Син Кванг Нам, 19.Ким Сонг Хье, 23.Жонг Кум Сонг.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 10.Жалолиддин Машарипов (11.Азизбек Амонов,79) (18.Абдулла Абдуллаев,86), 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов (20.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Аббосбек Фазуллаев ( 19.Азизбек Турғунбоев,79), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 8.Жамшид Искандеров, 21.Абдурауф Бўриев.
Огоҳлантириш: Бобир Абдихолиқов (Ўзбекистон) 39, Жан Кук Чол (КХДР) 55
Четлатиш: Умар Эшмуродов (Ўзбекистон) 83
![](/siteUpload/telegram.png)
![](/siteUpload/facebook.png)
![](/siteUpload/youtube.png)
![](/siteUpload/instagram.png)