Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Инспектор 400 доллар талаб қилди ва 4 йилга «кесилди»
Сирдарёда йўл транспорт ҳодисаси содир этгани бўйича, терговга қадар текширув ишларини унинг фойдасига ҳал қилган ҳолда, судга чиқариш ва суд тиббий экспертизасини енгиллаштириш ҳамда автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришни ваъда бериб, бунинг эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган инспектор судланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ҳайдовчи ходимнинг бу таклифига рози бўлмаган. Шунинг учун ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат қилган.
Унинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, инспектор 200 доллар олган вақтида ушланди.
Судланувчининг сўзларига кўра, у ҳайдовчига «ёрдам» бермоқчи бўлган.
Айбланувчи дастлаб қилмишига иқрор бўлмаган. Бироқ суд ва тергов инспекторни айбдор деб топди.
Инспектор суддан енгиллик сўраган.
«Ҳозирги кунда давлатдан бир қанча кредитларим бор. Оилада ёлғиз боқувчи бўлганим учун енгилроқ жазо беришингизни сўрайман», деган ходим.
Суд уни 3 йил муддатга ИИВ тизимида ҳар қандай лавозимда ишлашдан маҳрум қилиб, 4 йилга қамади.



