Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Исроил «ўлим машинасини» тўхтатмайпти. Ливан ва Ғазода ўнлаб киши вафот этди
Исроилнинг Ливан ва Ғазога берган ҳаво ҳужумларида кўп одамлар ҳалок бўлди. Кеча, 11 ноябрь куни Исроилнинг Ливанга берган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабар берди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Байрут жанубидаги Чоуф минтақасидаги турар-жой биносига уюштирилган зарбада камида 15 киши ҳалок бўлган.
«Исроилнинг Чоуф туманидаги Жун шаҳрига бостириб кириши натижасида... 15 шаҳид, жумладан саккиз нафар аёл ва тўрт нафар бола ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, Байрутнинг шарқидаги Алей минтақасида яна бир зарба саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Исроил ҳарбийлари аввалроқ Ҳизбуллоҳ инфратузилмасини, жумладан, қўмондонлик марказлари ва қурол ишлаб чиқариш майдончаларини нишонга олганини айтган эди. Бу далил келтирмади.
Айни пайтда, Ғазо секторида сешанба куни Исроил ҳаво ҳужумларида ўндан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар беради АP ва "Reuters" агентликлари касалхона расмийларига ва Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигига таяниб.



