Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар билан боғлиқ рекламаларда 328 та қонунга зид ҳолатни аниқлади
Ўрганишларга кўра, 328 та ҳолатда реклама қонунчилигига оид номувофиқлик аниқланган бўлиб, қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган.
Қўмита жорий йилнинг 10 ойи давомида 2205 та биологик қўшимча рекламаси мувофиқлигини текшириш учун ўрганиш ўтказилгани ҳақида маълум қилди.
Ўрганишларга кўра, 328 та ҳолатда реклама қонунчилигига оид номувофиқлик аниқланган бўлиб, қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган.
Маълум бўлишича, Андижон вилоятининг “Taraqqiyot TV” телеканали орқали “Qomus qapsulalari” БФҚ рекламаси чалғитувчи ва бўрттирувчи иборалар билан берилган. Каналдан маҳсулот рекламаси олиб ташланган ва телерадиокомпанияга нисбатан иш қўзғатилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида “Жить Здорово” газетасида чоп этилган “Neofleks” БФҚ рекламасида ҳам қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. “PAKSTAMPA” МЧЖга жарима белгиланиб, масъулларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.
Наманган вилояти “Mahalla” телеканали орқали “Fito-Plyus” ва “Gemorroid” маҳсулотлари рекламаси бўрттирувчи ва чалғитувчи иборалар асосида эфирга узатилгани аниқланган. Ҳудудий бошқарманинг тегишли кўрсатмасига кўра БФҚларнинг янги рекламаси эфирга узатилиб, олдинги рекламага раддия берилган.
Бундан ташқари, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ҳам турли Telegram-каналлари (“Sirdaryo moshina bozor”, “Gulistonliklar Rasmiy”, “Guliston Olx Sirdaryo”, “Samarqandliklar_Samarqand24”, “Samarqand100”, “Nurobod OLX” ) орқали БФҚнинг (“Gemoroydan xalos etuvchi”, “Disaar”, “Stop diabet-No diabet”) қонунга зид рекламалари тарқатилгани аниқланган. Қўмита канал админларига тушунтириш ва огоҳлантириш берилгани ва реклама материаллари каналлардан олиб ташланганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, биологик фаол қўшимчалар касалликларни даволовчи восита эмас.