Qidirish

13:28 / 2024-11-08 116 0 Сиёсат

Трамп ва Путин ўзаро суҳбатга қарши эмас

АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трамп ҳали Владимир Путин билан гаплашгани йўқ, бироқ бу содир бўлишини истисно этмаяпти. Аввалроқ Путин Трампга қўнғироқ қилишга қарши эмаслигини айтганди.

world-news

АҚШ Республикачилар партияси аъзоси Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг Россия президенти Владимир Путин билан ҳозирча мулоқот қилмаган, бироқ бу содир бўлишини истисно этмаяпти.

«Ўйлайманки, биз гаплашамиз», деди Трамп 7 ноябрь куни NBC телеканалига берган интервьюсида. Унинг қўшимча қилишича, сайловларнинг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинганидан бери у «эҳтимол» 70 нафар дунё етакчилари, жумладан, Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашган. У Зеленский билан суҳбат тафсилотларини ошкор қилмади.

Путин ҳам Трамп билан гаплашишга қарши эмас. Путин 7 ноябрь куни Валдай форумида бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШнинг сайланган президентини чақиришга қарши эмаслигини маълум қилганди. «Мен буни қилмайман, чунки Ғарб давлатлари раҳбарлари деярли ҳар ҳафта қайсидир босқичда менга қўнғироқ қилишди ва кейин бирдан тўхтаб қолишди», деган у.

Худди шу тадбирда Путин Доналд Трампни сайлангани билан табриклади ва Кремль «Америка халқи ишонадиган ҳар қандай давлат раҳбари билан ҳамкорлик қилишга» тайёрлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Трамп 2016-2020 йиллардаги биринчи президентлик даврида «қўшимча қадам ташлашдан, ортиқча сўз айтишдан» қўрққан, бироқ унга қилинган суиқасд пайтида жасорат кўрсатган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш