Сўнгги янгиликлар
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари
Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Келаси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади
Бугун, 7 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Ноябрь март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистраль ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.
Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.
Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Масъул идораларга 66 та магистраль канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.
Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.
Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни «дуал таълим» асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.
Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.
Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГEСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.
Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГEС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.
Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГEС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГEСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.
Президентимиз 2025 йил сув хўжалигида «Насослар самарадорлигини ошириш йили» бўлишини таъкидлади.
Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.
Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.



