Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда пропан нархи ўсишига чеклов ўрнатилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 5 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Республика товар хом-ашё биржасида пропан нархининг юқори чегарасини белгилади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қўмитанинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилди.
Сўнгги икки савдо кунида пропан нархи 15 фоиздан кўпроққа қимматлади ва сешанба куни бир тоннаси учун 10,1 миллион сўмдан ошди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, 5 ноябрдаги биржа савдоларида пропан нархи бир тоннаси 10 миллион сўмдан арзонроқ бўлган Аи-80 автомобиль бензинини ортда қолдирди.
Нархларнинг ошишига таклифнинг камайиши сабаб бўлиши мумкин. Агар 1 ноябрда биржага қўйилган пропан ҳажми 2 минг тоннадан ортиқни ташкил этган бўлса, 5 ноябрда у 30 фоизга — 1,4 минг тоннагача камайган.
Spot манбаларига кўра, 6 ноябрь куни пропаннинг биржа нархи кескин пасайган, чунки суюлтирилган газнинг бошланғич нархи бозор нархидан анча паст бўлган. Шундай қилиб, нархларнинг юқори даражаси биржа котировкаларини сунъий равишда ушлаб туради, бу эса рақобатни чеклайди, чунки барча иштирокчилар рухсат этилган максимал нархни таклиф қилишлари мумкин.