Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Шоир Мансур Жумаев ўзини осиб ўлдиргани маълум бўлди
Кеча, 5 ноябрь куни шоир Мансур Жумаев 33 ёшида оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, у ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, 2024 йил 5 ноябрь куни тахминан соат 07:30 ларда Мансур Тўраевич Жумаев яшаш хонадонида ўзини осиб вафот этган. Ушбу ҳолатни аниқлаган турмуш ўртоғи тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳолатга нисбатан бирламчи ташхисга кўра, у “бўйин соҳасида странгуляцион чизиғи мавжуд, юрак қон томир нафас етишмовчилиги” оқибатида вафот этган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Мансур Жумаев 1991 йил 17 февралда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. У ҳаётининг сўнгги кунларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Адабий тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.