Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Орынбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси этиб сайланди. Фарҳод Эрманов Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда депутатлар, жамоатчилик вакиллари, вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда.
Айтиш жоиз, 30 октябрь куни эълон қилинган Жўқорғи Кенгесга сайлов натижаларига кўра, депутатлар таркиби 63 фоизга янгиланди.
Кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги сиёсий партиялар фракцияларини рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди.
Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессиясида сайланган Оқсоқоллар кенгашининг мажлиси ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси лавозимига 57-сонли «Бердақ» сайлов округидан депутат Орынбаев Аманбай Тлеубаевич номзоди тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан сессияда яширин овоз бериш йўли билан 57-сонли «Бердақ» сайлов округидан депутат Орынбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси этиб сайланди. Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди.
Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига Ф.Эрманов номзоди тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда сессияда Ф.Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси этиб тайинланди. Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди,