Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Фарғонада ариқдан 46 ёшли эркак ўлик ҳолда топилди
Тезкор суриштирувлар давомида марҳум 1978 йилда Риштон туманида туғилган, Фарғона шаҳри “Илғор” МФЙ Фаровон турмуш кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи С.Р. экани аниқланган. У турмуш ўртоғи Н.Ж. томонидан таниб олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона шаҳрида ариқдан эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Воқеа 2024 йил 2 ноябр куни содир бўлган. Ўша куни соат 08:30 да Фарғона шаҳар прокуратурасига ИИБ навбатчилик қисмидан шаҳарнинг “Чекшўра” МФЙ Чароғон кўчасидан ўтган ариқдан номаълум шахснинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилгани ҳақида хабар берилган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокурори раҳбарлигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи ва мурда кўздан кечирилганда, ишга алоқадор ҳолатлар аниқланмаган ва ашёвий далиллар олинмаган.
Тезкор суриштирувлар давомида марҳум 1978 йилда Риштон туманида туғилган, Фарғона шаҳри “Илғор” МФЙ Фаровон турмуш кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи С.Р. экани аниқланган. У турмуш ўртоғи Н.Ж. томонидан таниб олинган.
Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг танасида жароҳатлар аниқланмаган.
Эркакнинг ўлимига “нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатидаги механик асфикция” сабаб бўлгани ҳақида хулоса берилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.