Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Сўнгги уч йил ичида Навоий вилоятида амалга оширилган ишлар – Қизилтепа ва Хатирчи туманлари мисолида
Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев улкан индустрия лойиҳалари, янги корхоналар ва таълим масканлари фаолияти билан танишиш мақсадида Навоий вилоятида бўлиб турибди.
Давлатимиз раҳбари даставвал саноат тармоқлари учун муҳим хомашё - водород пероксиди ишлаб чиқарувчи корхона билан танишди. Шунингдек Карманадаги кимёвий технопаркда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Президент Навоий вилоятидаги саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечириб, вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган йирик инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки сўнгги 3 йил ичида вилоятнинг 2 ҳудудида – Қизилтепа ва Хатирчи туманларида диққатга сазовор ишлар амалга оширилди. Президентнинг "Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-32-сонли фармонига асосан Қизилтепа туманининг Маликобод маҳалласида "Янги Ўзбекистон" массиви барпо этилмоқда. Ушбу массив учун танланган ер майдони жами 20 гектар бўлиб, массивда жами 1700 дан ортиқ хонадонли 60 га яқин кўп қаватли уйлар, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, истироҳат боғи, ичимлик суви, электр, табий газ, иссиқлик таъминоти объектлари, канализация тармоғи, массив ички йўллари қурилиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг илк босқичида 200 хонадонга мўлжалланган 8 та 5 қаватли уйлар қурилди ва ушбу уйларга кўчиб келаётган аҳолининг муносиб шарт-шароитларда яшаши учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 24,7 миллиард сўмга зарурий коммуникация тармоқлари тортилди.
Жумладан,
- 16,0 млрд сўмга ичимлик ва оқова суви тармоқлари қурилди;
- 3,4 млрд сўмга иссиқлик таъминоти объекти қурилди;
- 2,7 млрд сўмга массивнинг ички йўллари барпо этилиб, асфальтланди.
- 2,5 млрд сўмга электр тармоғи;
- 110 млн. сўмга табиий газ тармоғи тортилди.
Массивда 50 қатновли поликлиника ва 120 ўринли ДМТТ ҳам фойдаланишга топширилган.
"Navoiy tears invest" МЧЖ томонидан қиймати 4 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида бу ерда савдо дўкони, овқатланиш жойи, фаст-фуд шохобчаси, электромобилларни қувватлаш шохобчаси, ёқилғи қуйиш шохобчаси, автосалон, юк ва енгил машиналарга хизмат кўрсатувчи автосервис ва автотураргоҳ, ҳостел, ўтовлар, кўл, болалар майдончаси, отхона ва туяхоналар барпо этилади.
5 гектар майдонда ташкил этилган "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси"да жами қиймати 51,2 миллиард сўмлик 43 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 300 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳаларнинг 34 таси саноат йўналишида, 9 таси хизмат кўрсатиш соҳасида бўлиши белгиланган.
Шунингдек, бугунги кунда вилоятнинг энг катта туманларидан бири бўлмиш Хатирчи катта бир қурилиш майдонига айланган десак муболаға бўлмайди. Туманнинг қай бир ҳудудига назар солманг, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёзганлиги гувоҳи бўласиз.
Жумладан, туманнинг Самарқанд вилояти Нарпай ва Каттақўрғон туманларидан кириб келишдаги чегара қисмида Стелла, Дамариқ маҳалласи ҳудудидаги "Янги Ўзбекистон" массивида кўп қаватли уйларнинг қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Янгидан бунёд этилган ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Йўллар янгиланмоқда. Бир сўз билан айтганда ҳудуд аҳлининг яхши яшаши учун муносиб шароитлар яратилмоқда.