Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Россиянинг 17 та телеканали Google'дан 2 миллион рубл талаб қилмоқда. Жарима миқдори кундан кунга ошиб бормоқда
Россия медиа компаниялари ва Google ўртасидаги суд жараёнлари 2020 йилда YouTube Евгений Пригожинга алоқадор “Царград” телеканали ва "Федерал ахборот агентлиги” аккаунтларини блоклаганидан кейин бошланган.
Россиянинг 17 та телеканали Google'дан 2 миллион рубл талаб қилмоқда. Бу ҳақда “РБК” нашри ҳуқуқий можаронинг боришидан хабардор манбага таяниб хабар бермоқда.
28 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида судя "жуд кўп ноллари бўлган ишни" кўриб чиқаётганини маълум қилган.
Россия суди Google компанияси жарима тўлаши тўғрисида қарор қилган, чунки Америка компанияси суднинг Россия оммавий ахборот воситалариларининг YouTube'даги аккаунтларини тиклаш ҳақидаги талабини бажармаган.
Google'га қарши даъво, хусусан, “Биринчи канал”, “ВГТРК холдинг” компанияси, “Православ телевидение жамғармаси” ва россиялик тарғиботчи Маргарита Симоняннинг YouTube канали вакили ва бошқалар томонидан қўзғатилган.
"Россия судининг қарорини бажарилмаган ҳар бир кун учун 100 минг рубл миқдорида жарима белгиланади. Қарор амалга оширилгунга қадар жариманинг умумий миқдори чекланмаган ҳолда ҳар ҳафта икки баравар кўпаяди", дея қайд қайд этади “РБК”.
Россия медиа компаниялари ва Гоогле ўртасидаги суд жараёнлари 2020 йилда YouTube Евгений Пригожинга алоқадор “Царград” телеканали ва "Федерал ахборот агентлиги” аккаунтларини блоклаганидан кейин бошланган.
Маълумот учун, 2 ундециллион 2 рақамининг ортида 36 та нол бор бўлган сонни билдиради.